free site builder

Давлат хизматлари электрон кўринишда

“Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган ғоя ва унинг рўёби халқимизга жуда маъқул келди. Фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг таъсирчан механизмларини яратиш, уларнинг ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятидан қаноатланиш даражасини янада оширишда “Электрон ҳукумат” тизими муҳим ўрин тутмоқда. 

*

Алкоголли маҳсулотлар

Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини бериш


*

Умумий овқатланиш

Умумий овқатланиш корхоналарида алкогол маҳсулотлари билан савдо қилишга рухсатнома бериш


*

Сайёр савдолар

Сайёр савдоларни амалга ошириш учун рухсатнома бериш



*

Ер участкалари


Ер участкалари ажратишга рухсатнома бериш



*

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш натижасида бузилган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича хулоса бериш


*

Ўсимлик дунёси

Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш учун рухсат бериш



*

Ўрмон фондига киритилмаган дарахтлар

Ўрмон фондига киритилмаган дарахтлар ва буталарни кесишга рухсатнома бериш



*

Ҳайвонларни сўйиш

Ҳайвонларни сўйиш ҳуқуқини берувчи лицензиялаш сертификатини бериш




*

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан тайёрланган маҳсулотлар чакана савдоси билан шуғулланиш


*

Оммавий тадбирлар

Оммавий тадбирларни ўтказишга рухсатнома бериш


*

Турар-жой бинолари

Турар-жой биноларини нотурар жойга ўтказишга рухсатнома бериш





Хизматлардан фойдаланиш бўйича электрон мурожаат жўантиш:


- Исм, фамиля ва шарфингиз тўлиқ кўрсатинг
- Тўлиқ манзилингизни кўрсатинг
- Сиз билан қайта боғланиш учун телефон рақамингизни кўрсатинг


“Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”деган ғоя ва унинг рўёби халқимизга жуда маъқул келди. Фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг таъсирчан механизмларини яратиш, уларнинг ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятидан қаноатланиш даражасини янада оширишда “Электрон ҳукумат”тизими муҳим ўрин тутмоқда. Ўз навбатида, давлат хизматлари кўрсатиш тизимининг изчиллик билан такомиллаштирилиши ва модернизация қилиниши аҳолимизнинг ҳаёт сифати, инвестиция иқлими, ишчанлик муҳитини яхшилаш ҳамда бизнесни янада ривожлантириш имконини бермоқда.


Бу давлат органлари томонидан кўрсатиладиган хизматларни янада такомиллаштиришни тақозо этмоқда. Давлат хизматларини такомиллаштиришда Ўзбекистон Республикасининг “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги Қонуни муҳим ўрин тутади. Қонунга мувофиқ, давлат органлари фаолиятининг самарадорлиги, тезкорлиги ва шаффофлигини таъминлаш, уларнинг масъулиятини ва ижро интизомини кучайтириш, тадбиркорлик субъектларини электрон ҳужжат айланишидан фойдаланишга, жумладан, статистика ҳисоботини тақдим этиш, божхона расмийлаштируви, лицензия, рухсатнома, сертификатлар бериш жараёнларида, шунингдек, давлат органларидан ахборот олиш жараёнларида электрон ҳужжат айланишидан фойдаланишга ўтказиш кабилар белгиланган. Тадбиркорлик субъектларининг электрон тижорат, интернет орқали маҳсулотни сотиш ва харидларни амалга ошириш тизимларидан фойдаланишини, шунингдек, коммунал хизматларни ҳисобга олишнинг, назорат қилишнинг ва улар учун ҳақ тўлашнинг автоматлаштирилган тизимларини жорий этишни кенгайтириш масалалари ҳам кўзда тутилган. Ушбу вазифаларнинг ижроси устидан парламент назоратини таъминлаш мақсадида парламент қуйи палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси томонидан “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги Қонуннинг тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини “бир дарча”тамойили асосида кўрсатилиши билан боғлиқ талабларининг ижро этилиши ҳолати танлов асосида Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Фарғона, Наманган, Бухоро, Қашқадарё вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрининг бир нечта туманида ўрганилди. Ўрганишлар чоғида “ягона дарча”марказлари фаолиятида амалга оширилган ишлар билан бирга, ечимини кутаётган қатор масалаларнинг мавжудлиги аниқланди. Мазкур ҳолатларни бартараф этиш мақсадида Адлия вазирлиги ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги масъул ходимларининг ахбороти эшитилиб, қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди. Унга мувофиқ, Адлия вазирлигига туман ва шаҳарларда фаолият юритиб келаётган “ягона дарча”марказларининг моддий-техника таъминотини янада яхшилаш бўйича чоралар кўриш, Вазирлар Маҳкамасига тадбиркорлик субъектларини муҳандислик-коммуникация тармоқларига тайёр ҳолда улаш тартибини такомиллаштириш бўйича таклиф киритиш, ортиқча маъмурий тартиб-таомилларни бартараф этиш, шунингдек, идоралараро электрон ҳамкорликни ривожлантириш ҳисобига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш, тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча”марказлари томонидан давлат хизматларини кўрсатишда ундириладиган тўловлар бўйича ягона регламент ишлаб чиқиш ва бошқа вазифалар юклатилди. Шунингдек, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига ягона интерактив давлат хизматлари порталини “Лицензия”комплекс ахборот тизимига интеграция қилиш, лицензияни электрон шаклда бериш тартибини жорий қилиш, давлат хизматларини кўрсатувчи идоралар билан ҳамкорликда давлат хизматларини олиш учун тақдим қилинадиган аризаларни автоматлаштирилган тарзда тўлдириш функцияларини такомиллаштириш тавсия этилди. Президентимизнинг “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорининг қабул қилиниши мамлакатимизда давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштиришда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлди. Ўтган вақт мобайнида юқоридаги фармон билан тасдиқланган рўйхатда кўрсатилган 2018- йилнинг апрель ойигача жорий қилиниши лозим бўлган 13 та давлат хизматлари бўйича турли бюрократик тўсиқларни бекор қилишни, талаб этиладиган ҳужжат ва кўрсатиладиган муддатларни соддалаштириш ҳамда қисқартиришни назарда тутувчи маъмурий регламентлар ишлаб чиқилиб, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилиб, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари билан 17 та маъмурий регламент тасдиқланди. Давлат хизматлари кўрсатувчи вазирлик ва бошқа ташкилотларга киритиладиган хизматлар ҳақида маълумот олиниб, вазирлик ва идораларнинг реести шакллантирилди. Адлия вазирлиги ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг қарори билан “Давлат хизматлари ягона реестри”қабул қилинди. Бугунги кунда марказлар орқали кўрсатиладиган хизматлар сони, экспериментал хизматлар билан қўшиб ҳисоблаганда, 100 тага етди. Жорий йилнинг 6 ойида эса, марказлар орқали юридик ва жисмоний шахсларга 1 миллион 200 мингдан ортиқ хизматлари кўрсатилди. Уларнинг аксарияти, яъни 417 мингдан ортиғи электрон рақамли имзо сертификатларини бериш, 282 мингдан ортиғи болаларни мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш ва 146 мингдан ортиғи тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказишни ташкил қилади. Шунингдек, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг давлат органлари билан ўзаро муносабатларида контактсиз шакллардан фойдаланишни фаоллаштириш мақсадида Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг янги талқини — “Ягона портал”ишга туширилди. Портал орқали юздан ортиқ электрон хизмат кўрсатилмоқда. Ушбу хизматлардан 850 мингдан зиёд ариза келиб тушган ҳамда аҳолининг ортиқча вақти, харажатлари ва сарсонгарчиликлари олди олинган. Хусусан, 2018 йилда Давлат хизматлари марказлари ва Ягона портал орқали 30 дан ортиқ автоматлаштирилган давлат хизматлари ишга туширилди. Хулоса қилиб айтганда, мамлакатимизда давлат хизматлари кўрсатиш тизими изчиллик билан такомиллаштирилмоқда ва модернизация қилинмоқда. Бу, албатта, аҳолининг ҳуқуқ ва манфаатлари таъминланишига, инвестиция жозибадорлигига ҳамда ишчанлик муҳитининг янада яхшиланишига хизмат қилади.

Ягона қўллаб - қувватлаш маркази

 - Тизимдан фойдаланиш бўйича телефон орқали мурожаат қилинг